Линклар

logo-print

Ўлдирилган ўзбеклар хотирланади


Хориждаги ўзбек жамоатчилиги “Уйғон, Ўзбекистон” номли демократик ёшлар ҳаракати ташкилоти номидан 2008 йил 31 мартни Россияда ўлдирилган ўзбеклар хотираси куни, деб эълон қилди.

Хабарларга кўра, 31 март куни Россиянинг янги президенти Дмитрий Медведев ва Давлат думасига йўлланган мурожаатнома ҳам эълон қилинади. Шу куннинг ўзида Москва ва Европанинг бир қатор шаҳарларида норозилик акциялари бўлиб ўтади.

Тадбирдан кўзланаётган мақсад Россия ҳукуматини миллатчи гуруҳларга қарши жиддий чора кўришга мажбур қилишдир.
XS
SM
MD
LG