Линклар

Ноқонуний қуроллар сотиб олинади


Қозоғистон ҳукумати мамлакатнинг жанубий ҳудуди аҳолиси қўлида бўлган ноқонуний қуролни сотиб олиш учун қарийб 160 минг АҚШ доллари ажратди.

Ички ишлар идораларининг маълум қилишича, давлатнинг бу мақсад учун катта маблағ ажратаётгани кўпчилик қозоғистонликларнинг ноқонуний қуролларни ҳуқуқ-тартибот идораларига фаол равишда топширишига сабаб бўлмоқда.

Аҳолидан ноқонуний қурол-аслаҳани сотиб олиш ҳақидаги акция эълон қилингач, жанубий қозоғистонлик 123 киши ички ишлар идораларига ўз хоҳиши билан мурожаат қилган. Улар топширган қуроллар орасида қирқма милтиқ ва карабин, ов милтиқлари, тўппонча ва ўқлар бор.

Топширилган бир дона ўқотар қурол учун қарийб 300 доллардан 1000 долларгача пул тўланяпти. Қурол топширилишидан аввал ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур аслаҳадан жиноий мақсадларда фойдаланилган-фойдаланилмаганини ҳам диққат билан текшириб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG