Линклар

Урус-Мартандаги жанг


Чеченистоннинг Урус-Мартан туманида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида рўй берган тўқнашувда тўққиз киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, ҳукумат кучлари чоршанба куни Урус-Мартан туманида беркинаётган бир гуруҳ исёнчиларга дуч келган. Рўй берган отишмада хавфсизлик кучларининг беш аскари ва уч исёнчи ҳалок бўлган. Шу куннинг ўзида қўшни Ингушетияда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида икки ҳарбий техника яроқсиз ҳолатга келтирилган.
XS
SM
MD
LG