Линклар

logo-print

Ироқ хавфсизлигига таҳдид ҳунуз мавжуд


АҚШ қўшинлари Ироққа бостириб кирганига беш йил тўлиши муносабати билан нутқ сўзлаган Ироқ президенти Жалол Талабоний АҚШнинг Ироқни ишғол этиши Саддам Ҳусайн зулмига барҳам берганини таъкидлади.

Ироқ президенти терроризм, экстремизм ва коррупция каби иллатлар ҳануз мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётганини ҳам қайд этди.

Куни-кеча Вашингтонда чиқиш қилган АҚШ президенти Жорж Буш ҳам Ироқда уруш бошлаш ва Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш қарори тўғри бўлганини маълум қилганди.

19 март куни эса АҚШнинг бир қатор шаҳарларида Ироқдаги урушга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, бу норозилик акциялари чоғида 200га яқин намойишчи ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG