Линклар

logo-print

Далай Лама Хитой раҳбарлари билан учрашишга тайёр


Далай Лама Тибетдаги тартибсизликлар юзасидан Хитой раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди.

Хитой ҳукумати Тибет пойтахти Лҳасада содир этилган тартибсизликларда айнан Тибетнинг сургандаги етакчиси Далай Ламани айблаган эди.

Хитой раҳбарияти таъкидича, мазкур намойишлар расмий Пекиннинг Ёзги Олимпия ўйинларига кўраётган тайёргарлигига путур етказишга қаратилган.

Далай Лама Хитой ҳукумати иддаоларни кескин рад этиб, ҳар қандай вазиятда тинчлик тарафдори эканини маълум қилмоқда.

Хитой оммавий ахборот воситалари ўтган ҳафтада Тибетда бошланган ҳукуматга қарши намойишлар мамлакат ғарбидаги бошқа ҳудудларга ҳам ёйилиб кетганини илк бора расман тан олди. Расмий маълумотларга кўра, шу пайтгача 13 киши нобуд бўлган. Бироқ Тибетнинг қувғиндаги ҳукумати намойишлар оқибатида юзга яқин фуқаро ҳалок бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG