Линклар

АҚШ вице-президенти Афғонистонга сафар қилди


Бу ерда Дик Чейни Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан учрашиб, “Ал-Қоида” ва “Толибон” ҳаракатларидан келаётган таҳдидларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилди.

“Жорий ойдан биз Афғонистонга америкалик қўшимча 3200 ҳарбийни жойлаштиришни бошлаймиз. Икки ҳафтадан сўнг Бухарестда НАТО саммити иш бошлайди. Бу саммитда Афғонистон масаласи кун тартибида бўлиб, унда АҚШ ҳукумати НАТОдаги иттифоқчиларини келажакда ҳам Афғонистон олдидаги мажбуриятларга содиқ қолишга чорлайди”,- деди Дик Чейни.

Хабарларга кўра, АҚШ президенти Жорж Буш Дик Чейнидан НАТОнинг Руминиядаги саммитидан аввал Афғонистон президенти билан учрашишни сўраган. Шунингдек, Дик Чейни АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги билан учрашган.
XS
SM
MD
LG