Линклар

Кобулдаги норозилик намойишлари


Афғонистон пойтахти Кобулда Дания газеталарида Муҳаммад САВни ҳақоратловчи суратлар чоп этилиши юзасидан навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, мазкур намойишда беш мингга яқин фуқаро иштирок этган. Намойиш иштирокчилари Дания ва Нидерландия байроқларига ўт қўйиб, бу мамлакатлар ҳарбийларининг Афғонистондан чиқариб юборилиши талаб қилган. Шунингдек, намойишчилар яқин кунларда Нидерландияда намойиш этилиши кутилаётган ислом динини танқид қилувчи фильмнинг катта экранларга қўйилмаслигини ҳам талаб қилган.
XS
SM
MD
LG