Линклар

logo-print

Байрам намойишга айланиб кетди


Туркиянинг бир неча шаҳрида курдлар уюштирган Наврўз байрами Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлаш намойишига айланиб кетганидан сўнг зўравонлик юз берди.

Тартибсизлик пайтида ўнлаб одам жароҳатланди. Туркия полицияси бир неча одамни қўлга олди. Ван шаҳрида кескин вазият юзага келди. Бир ярим мингга яқин намойишчи кўчабандлар ўрнатиб, дўконлар ва ҳукуматга қарашли бинолар деразаларини синдиргандан кейин полиция уларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қурол ишлатди.
XS
SM
MD
LG