Линклар

logo-print

Қирғизистонда йўқолган журналист ва рафиқасининг жасадлари топилди


Рус тилида чоп этиладиган “Вечерний Бишкек” газетаси мухбири Юрий Александров ва рафиқаси Ангелина Александрова 7 мартдан бери бедарак йўқолган эди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, милиция ходимлари Ю.Александровнинг уйида ижарада яшаётган шахсни қўлга олган. Айтилишича, у журналист ва рафиқасини уриб ҳушидан кеткизиб, сўнг икковини бўғиб ўлдирганини тан олган. Милиция мазкур қотиллик Ю.Александровнинг журналистик фаолияти билан боғлиқ эмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG