Линклар

logo-print

Вице президент подшоҳ билан учрашди


АҚШ вице президенти Дик Чейни Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони подшоҳи Абдулла билан учрашди. Сўзлашув чоғида энергия ресурслари нархи глобал миқёсда ошиб бораётгани масаласи муҳокама қилинди.

Дик Чейнининг ёрдамчилари айтганига кўра, музокара самарали бўлган ва кўп масалаларда икки томон фикри бир хил бўлган.

Нефть нархини пасайтириш учун АҚШ Саудия Арабистонини нефть қазиб чиқариш ҳажмини оширишга чақириб келаётган эди. Яқин Шарққа сафарини Туркияга ташрифи билан якунлашидан олдин АҚШ вице президентининг Исроил ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига бориши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG