Линклар

logo-print

Президент сайловида мухолифат вакили ғалаба қилди


Тайванда ўтказилган президент сайловида мухолифатдаги “Куоминтанг” партияси номзоди Ма Инцзоу ишончли ғалаба қозонди.

Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 58 фоизи мухолифат номзоди учун овоз берган. Унинг сиёсий рақиби Франк Хсиех 42 фоиз овоз олган.

АҚШнинг Гарвард университетида таҳсил олган Тайваннинг янги президенти Ма ўзининг сайловолди кампанияси давомида асосий эътиборни иқтисодиёт масаласига қаратган.
XS
SM
MD
LG