Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:23

Мардикорга байрам йўқ


Ўзбекистондагидан фарқли ўлароқ, қозоғистонликлар Наврўз байрамини бир кун кейин, яъни 22 март куни нишонлайди. Аммо уларнинг бу байрамни кутиб олиши қўшнилариникидан фарқ қилмайди.

22 март куни Олмаота шаҳрининг Эски майдонида халқ сайли ўтказилди. Аъло кайфиятдаги одамлар, бир-бирини қутлаётган кишилар билан тўлди майдон.

Баҳор ва шодлик байрами бўлган Наврўз Қозоғистонда дам олиш куни бўлишига қарамай, афсуски, бу ерда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорлар байрамни ҳам рисоладагидек кутиб олмаётгани маълум бўлди.

Музаффар ҳам шундай мардикорлардан бири. У Наврўзни нишонлашни яхши кўриши, лекин сменага тушиб қолгани сабабли ишда эканини билдирди.

Шу сабабли у билан суҳбат ҳам узоққа чўзилмади. Чунки уни иш берувчи чақириб қолди. Ўзбекистонлик йигит иш жойига қайтаркан, шоша-пиша байрамни эл қатори ўз уйида, оила даврасида, мазза қилиб нишонлашни исташини айтди. Аммо, афсуски, ҳозирча Ўзбекистондан ташқарида ишлаётган кўплаб мардикорлар қатори Музаффар учун ҳам бу нарса ушалмас орзу бўлиб турибди.
XS
SM
MD
LG