Линклар

logo-print

Рим Папаси тинчликка даъват этди


Рим Папаси Бенедикт 23 март куни ўтган Пасха ибодати маросимида дунё бўйлаб тинчликни сақлаш, хусусан, Тибет, Ироқ ва Дарфурда тинчлик ўрнатишга чақирди.

У ўзининг ҳар йилда икки бора йўллайдиган чақириғида дунё бўйлаб зулм ва зўравонликка барҳам бериш, адолатни тиклаш заруратидан сўзлади.

Папа насронийларнинг Истер байрами муносабати билан ўтказган ибодат маросимида 10 минглаб одам иштирок этди.

Шунингдек, маросим чоғида Рим Папаси мусулмон журналисти Мағди Аъламни чўқинтиргани шов-шувга сабаб бўлди. Ўзининг исломий экстремизмни танқид қилувчи мақолалари билан танилган журналистнинг чўқинтирилиши ибодат бошланишига бир соат қолгунига қадар сир тутилди ва тадбирга бир соат қолгандагина унинг католик динини қабул қилгани маълум қилинди.

Мағди Аълам ўз мақолаларида исломий экстремизмни танқид қилган ва кўп ҳолларда Исроил томони нуқтаи-назарини қувватлаб келган. Ўтган йили Рим Папасининг ислом дини ҳақида қилган бир чиқиши мусулмон олами эътирозига учрагандан сўнг эса Папани ёқлаб қатор мақолалар чоп этганди.

Ҳозирда ўз динини алмаштирган бу журналистнинг манзили доимий равишда қаттиқ сир тутилади ва унинг аввалги динидаги биродарлари кескин нафрати боис полициянинг мунтазам ҳимоясида юради.
XS
SM
MD
LG