Линклар

Хитой раҳбарияти яна Далай Ламани айблади


Хитой раҳбарияти Тибетнинг сургундаги етакчисини ҳудудда террорчилик ҳаракатини режалаштирганлик ва шу билан 2008 йилда Пекинда ўтадиган Олимпия ўйинлари тақдирини гаровга қўйганлик, Тибетдаги коммунистик кучларни эса сиқиб чиқарганликда айблади.

Ҳокимиятдаги Хитой коммунистик партияси расмий нашрининг ёзишича, Далай Лама 1959 йилда Хитойни тарк этганидан буён зўравонлик ҳаракатларини уюштиришни тўхтатмаган.

Бундай айблов Тибет пойтахти Лҳаса шаҳрида будда руҳонийлари томонидан ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказилганидан қарийб икки ҳафта ўтиб янграмоқда. Буддавийларнинг 1989 йилда Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлган етакчиси Далай Лама бу намойишларга бошчилик қилгани тўғрисидаги барча айбловларни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG