Линклар

logo-print

Таиландлик спортчи марафонда қатнашишдан бош тортди


Олимпия машъаласини тутувчи марафончилар сафидаги таиландлик вакиллардан бири Тибетда ҳукуматга қарши ўтказилган намойишларнинг куч билан бостирилганига норозилик тариқасида марафонда қатнашишдан бош тортди.

Тибет етакчилари пойтахт Лҳаса шаҳрида 10 март куни ўтказилган намойишлар чоғида тибетлик 99 киши ўлдирилганини айтмоқда. Олимпия машъаласи эса 24 март – душанба куни Грецияда ёқилади. Машъала Лҳаса шаҳрига июнь ойининг ўрталарига етказилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG