Линклар

Толиблар ўнлаб жангарисини йўқотди


Афғонистон ва НАТО қўшинларининг ҳаво ва қуруқликдаги ҳарбий амалиётлари чоғида толибларнинг ўнлаб жангчилари ўлдирилди.

Бу ҳақда баёнот берган Афғонистон Мудофаа вазирлиги якшанба куни Ўрузғон вилоятидаги амалиётлар чоғида ўлдирилган толиблар сони борасида ҳозирча аниқ рақамлар бергани йўқ.

Якшанба куни, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги коалиция қўшинларининг икки аскари ўлдирилди. Улар қайси мамлакат ҳарбийлари экани ҳозирча ошкор қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG