Линклар

Ироқ марказидаги яшил зонага ҳужум қилинди


АҚШ, Буюк Британия элчихоналари, АҚШ қўшинлари ва Ироқ ҳукумати қароргоҳи жойлашган яшил зона ракета ёки миномётдан ўққа тутилгани тахмин қилинмоқда. Яшил зона ичкарисида ҳеч кимга зарар етмади, аммо унинг ташқарисида икки киши қурбон бўлди.

Бағдод шимолидаги аҳоли пунктида эса қуролланган номаълум шахслар автомобилдан туриб атрофдаги пиёдаларни ўққа тутди. Полиция берган маълумотга кўра, 7 киши қурбон бўлган, 16 киши жароҳатланган.

Мосул шаҳрида эса ҳарбий қисм яқинида бомба ўрнатилган машина портлатилди. Оқибатда Ироқнинг 10 аскари қурбон бўлди, 50 киши жароҳатланди. Улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG