Линклар

Покистон президенти Парвез Мушарраф мамлакатда “демократия даври бошланди”, деб баёнот берди.

“Умид қиламанки, бу ҳукумат сиёсий барқарорликни таъминлайди ва Покистоннинг тезкор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини қувватлайди. Шунингдек, террор ҳамда экстремизмга қарши курашни айни суръатда давом эттиради. Қандай бўлишидан қатъи назар, янги ҳукумат тузилса, у менинг қувватловимга эга бўлади”,- деди Покистон президенти.

У бундай баёнотни сиёсий рақиблари мамлакатда П.Мушаррафга қарши ҳукумат коалициясига етакчилик қилувчи номзодни маълум қилганидан сўнг эълон қилди. П.Мушарраф бу воқеаларга муносабат билдира туриб, мамлакат “тараққиёт ва ривожланиш йўлига қадам қўйганини” таъкидлади.

Якшанба куни марҳум Беназир Бхутто етакчилик қилган мухолиф партия парламентнинг собиқ раиси Юсуф Ризо Ғилонийни Покистоннинг келгуси бош вазирлигига номзод қилиб кўрсатди.
XS
SM
MD
LG