Линклар

АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлайди


АҚШ вице президенти Дик Чейни Исроил президенти Шимон Перес ва бош вазир Эҳуд Олмерт билан учрашди.

Дик Чейни АҚШ Исроил ҳукуматига унинг хавфсизлигига таҳдид солувчи чораларни кўришга мажбур қилиб босим ўтказмаслиги, бу минтақа хавфсизлиги, хусусан, Исроилга таҳдид бевосита АҚШ хавфсизлигига ҳам таҳдид эканини таъкидлади.

Исроил президенти Шимон Перес ҳам учрашув натижалари ҳақида сўзлай туриб: “Биз яхши қўшничилик муносабатлари йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирган ҳолда таъкидлар эдикки, ўз чегараларимизда Эроннинг тақдим этилишини истамаган бўлар эдик. Ҳеч ким бизга Эрон президенти Аҳмадийнажотнинг бу тўғридаги баёнотини жиддий қабул қилмаслик керак, деб айта олмайди ва ёки бунга чақира олмайди. Биз буни жиддий қабул қилишимиз лозим”, деди.
XS
SM
MD
LG