Линклар

logo-print

Тинчликка фақат ўзаро ҳамжиҳатликда эришиш мумкин


АҚШ вице президенти Дик Чейни Исроил-Фаластин ўртасида тинчликни сақлаш битимига ҳар икки томоннинг бир-бирига оғриқли масалаларда ён босиши билангина эришиш мумкинлиги ҳақида баёнот берди.

Рамаллоҳда Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашган Дик Чейни ҳар икки томон минтақада уюштирилаётган зўравонликларга қарши бирга курашиши зарурлигини таъкидлар экан, фаластинликларни Исроилга қарши ҳужум қилиш Фаластин давлатининг “қонуний умид ва истакларини йўққа чиқариши”дан огоҳлантирди.

Маҳмуд Аббос эса томонлар ўртасидаги тинчлик келишуви, энг аввало, “хоҳиш, мардлик ва халқаро ҳамжамият”, айниқса, АҚШ томонидан қувватлов талаб қилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG