Линклар

НАТО карвони портлатилди


Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида НАТО кучларига ёқилғи олиб кетаётган юк машиналари карвони портлатиб юборилди.

Хабарларга кўра, воқеа 23 март куни тунда Покистоннинг Торкхам чегара пости яқинида рўй берган. Содир этилган портлашда ўнлаб киши тан жароҳати олган ҳамда 25 та юк машинаси яроқсиз ҳолга келтирилган.

Бироқ бошқа бир расмий бу портлашда 60га яқин юк машинасига шикаст етказилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG