Линклар

АҚШ вице президентининг Туркияга сафари бошланди


Бу ерда Дик Чейни Туркия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, минтақадаги вазият, жумладан, турк қўшинларининг Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши ўтказган ҳарбий амалиётларини муҳокама қилади.

Туркияга келишдан аввал Дик Чейни Қуддус ва Рамаллоҳда бўлиб, у ерда Исроил ҳамда Фаластин расмийлари билан учрашган эди.

Қуддусдаги учрашувдан сўнг АҚШ расмийси “Ҳамас” ҳаракатини Сурия ҳамда Эрон кўмагида Фаластин-Исроил тинчлик музокараларига путур етказишга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG