Линклар

logo-print

Райс Тибетга нисбатан муросали сиёсат тарафдори


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Хитой ҳукуматини Тибетга нисбатан муросали сиёсат юрғизишга ва Далай Лама билан музокаралар бошлашга чақирди.

К.Райснинг бу чақириғидан бироз аввал Тибетнинг қувғиндаги ҳукумати Лҳасада Хитой бошқарувига қарши ўтказилган намойишларда 135 киши нобуд бўлгани расман тасдиқланганини эълон қилган эди.

Тибет ҳукуматининг билдиришича, бу намойишлар чоғида 1300га тибетлик Хитой хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

Хитой ҳукумати ўтган ҳафтада содир этилган тартибсизликларда ўнлаб фуқаро ҳалок бўлганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG