Линклар

Пекинда ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи ëқилди


Олимпиада ўйинлари машъаласини ёқиш маросими Грециянинг қадимий Ҳера ибодатхонасида бўлиб ўтди. Бу ерда хавфсизлик чоралари кучайтирилганига қарамай, Тибет мустақиллигини қўллаб-қувватловчилар Хитой расмийси маърузасини бузишга маваффақ бўлди.

Грецияда ёқилган Олимпиада машъаласи Хитойга етиб боргунча 20 давлатни кесиб ўтиши керак. Шунингдек, машъалани Тибет орқали ҳам олиб ўтиш режалаштирилган. Бироқ кўпгина инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Олимпия машъаласини Тибетдан олиб ўтмасликка чақирмоқда.

Грециядаги маросимдан бир кун аввал Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Жак Рогге Ёзги Олимпиада ўйинларини Хитойда ўтказиш қарорини яна бир бор ҳимоя қилган эди.
XS
SM
MD
LG