Линклар

Миср президенти Москвага келди


Ҳусний Муборак бу ерда Россия президенти ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, ўзаро алоқалар, жумладан, энергетик соҳада ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳамда Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Учрашувлардан сўнг икки давлат расмийлари Россия ширкатларининг Мисрда барпо этилажак ядровий иншоот лойиҳасида иштирок этишга оид шартномани имзолади.

Миср ўз ҳудудида тўртта ядровий иншоот барпо этишни режалаштиряпти. Россиянинг бир қанча компаниялари бу мамлакатда нефть ва газ захираларини ўзлаштиришда иштирок этишга ҳам иштиёқ билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG