Линклар

logo-print

Ваъда қилинган миллиардлар эгасига етиб келмади


Афғонистонга кўмак берувчи халқаро ташкилотлар альянси Ғарб мамлакатлари бу давлатга ваъда қилган 10 миллиард долларлик ёрдам пулини ўз вақтида етказиб бера олмаганини билдирди.

Альянс эълон қилган ҳисоботда айтилишича, донор мамлакатлардан келган пулларнинг қарийб 40 фоизи Афғонистонда ишлаётган хорижликларга маош сифатида қайтариб берилган. 2001 йилдан буён халқаро ҳамжамият Афғонистонга 25 миллиард доллар ёрдам беришга ваъда қилган, бироқ шу пайтгача расмий Кобул 15 миллиард доллар олган, холос.

Маълум бўлишича, АҚШ ҳукумати Афғонистондаги амалиётлар учун кунига 100 миллион долларгача пул сарфлайди, бу ердаги халқаро ташкилотларнинг сарф-харажати эса кунига етти миллион долларни ҳам ташкил этмайди.
XS
SM
MD
LG