Линклар

Ҳукумат кучлари шиа жангарилари билан тўқнашди


Ироқнинг Басра шаҳрида ҳукумат кучлари ва шиа уламоси Муқтадо ас-Садрга содиқ бўлган жангарилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, шаҳар кўчаларидаги отишмаларда тинч аҳоли вакилларидан 12 киши нобуд бўлиб, ўнлаб одам тан жароҳати олган.

Ироқ полициясининг билдиришича, ҳукумат кучлари Басра шаҳрида фаолият юритаётган Маҳдий армияси аъзоларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.

Маълум бўлишича, ҳукумат кучларининг мазкур амалиётларини мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий шахсан назорат қилмоқда. Бу амалиётларда Буюк Британия қўшинлари иштирок этмаётгани айтилмоқда.

Муқтадо ас-Садр ўз тарафдорларини агар ҳукумат кучларининг ҳарбий амалиётлари зудлик билан тўхтатилмаса, мамлакат бўйлаб норозилик акциялари ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG