Линклар

Собиқ куёв 20 йилга қамалади


Олмаота шаҳридаги Оқмўла гарнизон ҳарбий суди Қозоғистоннинг 16 фуқароси, шу жумладан, президент Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ўтказилган суд жараёнини якунлади.

Суд собиқ куёвни давлат тўнтариши уюштиришда иштирок этган асосий шахс сифатида эътироф этиб, унинг бор мол-мулкини мусодара қилиш ва қаттиқ режимдаги колонияда қамоқ жазосини ўташ шарти билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Р.Алиевни хорижда яшаётгани боис, унинг устидан суд сиртдан ўтказилди. Белгиланган жазо муддати эса у қўлга олинган кундан бошлаб кучга киради.

Р.Алиев ташкил этгани айтилаётган уюшган жиноий гуруҳга аъзо бўлмиш бошқа иштирокчилар ҳам 5 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
XS
SM
MD
LG