Линклар

Ўзбек футболчилари ғалабаси


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтказилажак жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Саудия Арабистони терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ўзбекистонлик чарм тўп усталари Саудия дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди. Тўпларни Тимур Копадзе, Максим Шацких ва Сервер Жепаров киритди. Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси олти очко билан ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG