Линклар

logo-print

Мухолифатчилар ҳибс этилди


Беларус мухолифатининг Минскда ўтказган намойиши чоғида 80га яқин фуқаро ҳибсга олинди.

Беларус ички ишлар вазири Владимир Наумовнинг билдиришича, 25 март куни Минскда ҳибсга олинган намойишчилар тартиббузарликда ҳамда ички ишлар ходимлари буйруқларига бўйсунмаганликда айбланмоқда.

Бироқ мухолифатчилар Минскдаги намойишда юздан ортиқ киши ҳибсга олинганини айтяпти. Шунингдек, Беларус милициясининг куч ишлатиши оқибатида бир қанча намойишчи тан жароҳати олгани хабар қилинмоқда.

Куни-кеча мухолифатчилар Беларус халқ республикаси ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан Минскда намойиш ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG