Линклар

logo-print

Ас-Садр ҳукуматни музокараларга чақирди


Шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садр Ироқ ҳукуматини ўзаро музокаралар ўтказишга чақирди.

Икки кундан буён ҳукумат кучлари Басра шаҳрида ас-Садрга содиқ бўлган жангариларга қарши кенг қамровли амалиётлар ўтказиб келаётган эди.

Шунингдек, ас-Садр бу амалиётларни шахсан назорат қилаётган мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликийдан Басра шаҳрини тарк этишни талаб қилди.

Бундан бироз аввал Нурий ал-Маликий Басрадаги барча қуролланган гуруҳларни 72 соат ичида ҳукумат кучларига таслим бўлишга чақирган эди.

Ироқ расмийларининг билдиришича, сўнгги икки кун давомида Басра шаҳрида давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 40 киши ҳалок бўлган, 200дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Айни пайтда Бағдод яқинидаги Садр шаҳарчасида ҳам ҳукумат кучлари ва Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Ироқ Ички ишлар вазирлиги бу тўқнашувларда 15 киши ҳалок бўлиб, юзга яқин фуқаро тан жароҳати олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG