Линклар

Ўқ-дори етказувчи фирма билан шартнома бекор қилинди


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Афғонистонга ўқ-дорилар етказиб берувчи фирма билан имзоланган шартномани бекор қилди.

“New York Times” нашрининг ёзишича, қароргоҳи Флоридада жойлашган фирма билан тузилган шартноманинг қиймати 300 миллион доллар эди.

Маълум бўлишича, ушбу фирма Афғонистон ҳукумати кучларига кўп миқдорда ўқ-дорилар етказиб беришни ўз зиммасига олган. Бироқ ўтказилган текширувлар натижасида Афғонистонга ваъда қилинган ўқ-дорилар Хитойдан келтирилгани ҳамда уларнинг кўпи 40 йил муқаддам ишлаб чиқарилгани аниқланган.
XS
SM
MD
LG