Линклар

Франция президенти Буюк Британия расмийлари билан учрашди


Хабарларга кўра, учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш, энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда халқаро майдондаги вазият муҳокама қилинган.

26 март куни Буюк Британия бош вазири Гордон Браун билан учрашув чоғида Николя Саркози Франция Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга қарор қилганини билдирган эди.

Шунингдек, Г.Браун Буюк Британия ҳукумати Пекинда ўтказилажак Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини бойкот қилишни режалаштирмаётгани ҳақида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG