Линклар

Роҳиблар журналистлар билан учрашди


Тибетнинг бир гуруҳ будда роҳиблари ҳукумат расмийлари огоҳлантиришига қарамай, бу ерга келган хорижлик журналистлар билан учрашишга муваффақ бўлди.

“Ассошиэйтед пресс” ва “USA Today” нашри журналистлари билан учрашган будда роҳиблари Хитой ҳукуматининг Тибетда диний эркинликни таъқиб этаётганидан шикоят қилган. Шунингдек, роҳиблар Лҳасадаги тартибсизликларга Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Ламанинг алоқаси йўқлигини билдирган.

26 март куни Хитой ҳукумати хорижлик журналистларининг Тибетга боришига рухсат берган эди.
XS
SM
MD
LG