Линклар

logo-print

Ас-Садр тарафдорлари намойиш ўтказди


Бағдодда шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорларининг норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишда ўн мингга яқин фуқаро иштирок этган. Намойишчилар мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликийнинг истеъфога чиқарилишини талаб қилган.

Ироқ ҳукумати кучларининг Басра шаҳрида ўтказаётган кенг қамровли ҳарбий амалиётлари эса давом этмоқда.

Нурий ал-Маликий Басрада ҳукумат кучларига қарши курашаётган шиа жангарилари, жумладан, Муқтадо ас-Садрга содиқ бўлган Маҳдий армиясини жума кунигача ўз қуролларини топширишга чақирди, акс ҳолда уларга қарши жиддий чоралар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Уч кундан буён Басра ва Бағдод яқинидаги Садр шаҳарчаларида давом этаётган шиддатли тўқнашувларда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.

Шунингдек, Басра яқинидаги катта нефть қувурларидан бири номаълум шахслар томонидан портлатиб юборилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG