Линклар

logo-print

Ўзбекистон кенгашга тўлақонли аъзо бўлиши кутиляпти


Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг наркотик моддалар айланишини назорат қилиш қўмитаси раиси Маратқали Нукенов Ўзбекистоннинг яқин орада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг наркотик моддалар ноқонуний айланишига қарши курашувчи идоралари раҳбарлари кенгашига тўлақонли аъзо бўлишига умид билдирди.

Айни пайтда Ўзбекистон бу тузилма фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этиб келмоқда.

“Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, Ўзбекистон мувофиқлаштирувчи кенгашга қўшилади. Бу эса ҳам сиёсий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлади, чунки Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда Афғонистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзига хос буфер ҳудуд ҳисобланади”, - деди М.Нукенов.

Унинг айтишича, 2007 йилда Афғонистонда афъюн ишлаб чиқариш 8200 тоннани ташкил қилган бўлса, бу йил 10 000 тоннага етиши мумкин.
XS
SM
MD
LG