Линклар

Наркотикфуруш милиционерлар қамалди


Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида беш милиция ходими наркотик моддалар савдосига алоқадорликда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Хоразм вилояти жиноят ишлари суди ҳукмига кўра, собиқ милиция ходимлари Дилмурод Қозоқов 12 йил, Абдуллаев, Полвонов ва Қурбонов 11 йилдан, Отаниёзов 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Хабарларга кўра, милиция ходимлари уюшган жиноий гуруҳ бўлиб фаолият кўрсатган. Жиноят қидирув бўлимининг масъул ходими 28 ёшли Дилмурод Қозоқов бошчилигида бўлимнинг тезкор ходимлари наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган. Улар наркобизнес билан шуғулланувчи гуруҳлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатган. Шунингдек, қўлга олинган жиноятчилар ва наркотик савдосида гумонланган шахсларни қўрқитиш йўли билан улардан катта миқдорда пул ундирган.
XS
SM
MD
LG