Линклар

logo-print

Минтақавий аксилтеррор тузилма йиғилиш ўтказди


Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, йиғилишда тузилма раиси ташкилотнинг 2007 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот берган. Сўнг тадбир иштирокчилари терроризм, экстремизм, айирмачиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, унда Хитойнинг Тибет мухтор туманидаги вазият ҳамда Пекинда ўтадиган Ёзги Олимпияда ўйинлари чоғида хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳам муҳокама этилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG