Линклар

logo-print

Эрон Туркманистонни айблади


Эроннинг Тожикистондаги элчихонаси тарқатган маълумотларга кўра, Туркманистон томони эронликларнинг тожикистонликларга биродарлик ёрдамларини етказиб беришига cунъий тўсиқлар яратмоқда.

“Биродарлик ёрдамларини қўшни давлатлар, хусусан, Туркманистон ҳудуди орқали Тожикистонга етказиб бериш жараёнида айрим сунъий тўсиқлар яратилаётгани ташвишлидир”,- деди элчихона вакили Алиризо Ороста.

Бироқ Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарномада эронлик дипломат иддаолари асоссизлиги таъкидланган. Хабарномада айтилишича, “Туркманистон дунёнинг бошқа давлатлари қаторида қиш қаҳратонидан зарар кўрган қардош Тожикистонга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр”.
XS
SM
MD
LG