Линклар

Жорж Буш НАТОга янги аъзолар қўшилишини қувватлайди


АҚШ президенти Жорж Буш ўз ҳукумати Хорватия, Албания ва Македониянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Хорватия ва Руминия телеканалларига берган интервьюси чоғида Жорж Буш НАТОга аъзо бўлишга таклифнома мазкур давлатларга қачон юборилишини ошкор қилмади. Бу масала НАТОга аъзо давлатлар томонидан биргаликда муҳокама этилади.

2-4 апрель кунлари Руминияда НАТО саммити бўлиб ўтади. Бу ерда НАТОнинг Болқон давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш ҳамда Украина ва Грузиянинг альянсга аъзо бўлиш истиқболлари муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG