Линклар

Ҳукумат исломнинг ҳақоратланишини қоралади


Нидерландия ҳукумати ислом динини ҳақоратловчи фильмнинг Интернет тармоғига жойлаштирилишини кескин танқид қилди.

Нидерландиялик сиёсатчи Геерт Вилдерснинг “Фитна” номли фильмида ислом дини зўравонлик билан тенглаштирган. Нидерландия бош вазири Ян Питер Балкененде фильнинг Интернетга жойлаштирилишини танқид қилиб, ўз ҳукумати бу фильм ғоясини қабул қилмаслигини билдирди.

“Мусулмонларнинг кўпи экстремизм ва зулм-зўравонликни инкор этади. Гап шундаки, мусулмонларнинг ўзи бу зўравонликлар қурбонига айланмоқда. Жаноб Вилдерснинг фильми оммага тақдим этилганидан таассуфдамиз”,-деди бош вазир.

Шунингдек, ЕИ ҳам фильмнинг намойиш этилишини кескин қоралади. Мусулмон давлатлари, жумладан, Эрон, Индонезия ва Покистон мазкур фильмни ислом динини ҳақоратлаш ўлароқ баҳолади.
XS
SM
MD
LG