Линклар

logo-print

Бағдодда комендантлик соати жорий этилди


Ироқ ҳукумати бир неча кунлик шиддатли жанглардан сўнг Бағдодда комендантлик соати жорий этди.

Шунингдек, телевидение орқали мурожаат қилган мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий ҳукумат қўшинларининг шиа жангариларига қарши ўтказилаётган амалиётлардан ортга чекинмаслигини маълум қилди.

Айни пайтда Ироқ ҳукумати кучларининг Басра шаҳридаги кенг кўламли ҳарбий амалиётлари давом этмоқда. Шу кунгача шаҳар кўчаларида рўй берган тўқнашувларда 130 киши нобуд бўлди, юздан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди. Зўравонликларнинг бошқа шаҳарлар, жумладан, пойтахт Бағдодга ҳам ёйилаётгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Бағдод марказидаги “яшил зона” жангарилар томонидан тинимсиз ўққа тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG