Линклар

logo-print

Ўзбекистон расман яна КХШТ бағрига қайтмоқда


Ўзбекистон Сенати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайта қўшилишга оид ҳужжатни ратификация қилди. Мамлакат бу ташкилотдан 1998 йилда чиққанди.

Сенат томонидан ратификация қилинган ҳужжат президент Ислом Каримов томонидан имзолангандан сўнг қонуний кучга эга бўлади.

КХШТга Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG