Линклар

Далай Лама халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраяпти


Тибетнинг сургундаги олий руҳонийси Далай Лама халқаро ҳамжамиятни Тибетдаги бўҳронни ҳал қилишда ёрдам беришга чақирди.

Деҳлида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Далай Лама: “Биз адолат, ҳақиқат ва самимийликдан бошқа қудратга эга эмасмиз”, – деди.

1959 йилда Хитойга қарши уюштирилган исён муваффақиятсизликка учраганидан бери Ҳиндистонда қочқинликда яшаётган Далай Лама Тибетдаги ҳозирги бўҳронга ечим топиш учун Хитой раҳбарлари билан мулоқот бошлашга даъват этди.
XS
SM
MD
LG