Линклар

logo-print

Журналистни ўлдиришда гумонланганлар қўлга олинди


Россиялик журналист Илёс Шурпаевнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинган Тожкистоннинг икки фуқароси ўз ватанида қўлга олинди.
Бу ҳақда “Интерфакс ахборот” агентлиги хабар қилди.

Тожикистон милицияси расмийси Ҳайдар Маҳмадиев сўзларига кўра, Тожикистонга келган Москва милицияси терговчиси гумондор шахсларни қаердан топиш мумкинлиги ҳақида маълумот берган. Қўлга олиш операциясида Тожикистон милицияси ходимлари иштирок этган.

Россия ҳукумати назоратида бўлган “Биринчи” телеканалининг Доғистондаги мухбири бўлиб ишлаган Илёс Шурпаев 21 март куни Москвадаги уйида бўғиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG