Линклар

Чехияда қўлга олинган ўзбеклар ваҳшиёна қотилликда айбланмоқда

  • Ҳасанжон

http://tbn0.google.com/images?q=tbn:_MxHLu-yPt5rjM:http://www.praginfo.ru/images/map_big.gif Ўзбекистоннинг Чехияда ҳибсга олинган тўрт фуқароси, полиция тарқатган маълумотга кўра, Прага шаҳрида украин тилида сўзловчи қиз ва йигитнинг бўйнига пичоқ тортганлик ва бошқа жиноятлар содир этганликда гумон қилинмоқда.

Прага полицияси матбуот вакили Томаш Хулан “Озодлик”ка ваҳший қотиллик февраль ойининг сўнгги кунида содир этилгани, гумондор шахслар эса кейинроқ ушланганини билдирди.

“Қотиллик 29 февраль куни эрта тонгда содир этилган. Текширув натижасида украин тилида сўзлашувчи 22 ёшли қиз зўравонлик оқибатида ўлгани маълум бўлди. Ўша пайтда кимлиги номаълум бўлган жиноятчилар украин тилида сўзлашувчи 32 ёшли эркакка ҳам пичоқ билан жароҳат етказган. Қидирув натижасида ўзбек тилида сўзлашувчи тўрт йигит ушланди. Улар Шимолий Моравия вилоятида кузда содир этилган бошқа жиноятларга ҳам алоқадорликда гумон қилиняпти”, – деди Прага полицияси матбуот вакили.

Қотиллик нима сабабдан содир этилгани аниқландими, деган саволга Томаш Хулан: “Қотиллик сабаби молиявий муаммо бўлган. Уни ҳал қилиш учун ўша пайтда украин тилида сўзлашувчи эркакда нақд пул бўлмаган”, – дея жавоб берди.

Томаш Хуланнинг билдиришича, қотиллик хусусий клубда содир этилган. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Чехияда шаҳвоний хизмат кўрсатадиган жойлар хусусий клуб, деб аталади.

Полиция вакили олиб борилган тезкор қидирув натижасида 12 март куни гумондор шахслар қўлга олингани, қидирувда бўлган тўртинчи шахс 14 март куни Праганинг Рузине халқаро аэропортида ушланганини айтди.

“Шуни таъкидлашим лозимки, гап текширув натижасида улар нафақат қотиллик содир этганлик, шунингдек, одам ўлдиришга уринганлик, жамоат тартибига таҳдид солганлик, хонадонга бостириб кирганлик ва бошқа жиноятларга алоқадорликда ҳам айбланиши мумкинлиги ҳақида бормоқда”, – деди Томаш Хулан.

Унинг таъкидлашича, ушланганлар қотиллик содир этганлик, ваҳший қотиллик содир этганликда айбланаётгани ҳисобга олинса, улар 25 йилгача қамоқ жазосига ёки олий жазога ҳукм этилиши мумкин. Улар бу жазони Чехияда ўтайди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Чехияда ўлим жазоси тақиқлангани боис, унинг ўрнига умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

Мазкур воқеа сабабли Чехия ўзбекистонликларга виза бериш тартибини қатъийлаштириши мумкинми, деган саволга полиция вакили: “Бу Чехия полицияси хизмат доирсига кирмайди. Бу масала билан Ташқи ишлар вазирлиги шуғулланади”,- деб жавоб берди.

Украин тилида сўзлашувчи қизнинг ўзбекистонлик фуқаролар томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақидаги хабар ва уларни қўлга олиш пайтида олинган видеолавҳа оммавий ахборот воситаларида тарқатилди.

“Энг ёмони шундаги, қотиллик ваҳшийларча содир этилган. Буни ўзбекистонлик ёшлар содир этгани эълон қилинди. Бу даҳшат. Бу одамларда ўзбекларга нисбатан ёмон муносабат уйғотади”, – дейди Прагада яшовчи Йитка Шрумова.

Полициянинг маълум қилишича, қотиллик содир этишда гумонланаётган ўзбеклар 19–23 ёшда бўлиб, фирма берган таклиф билан талабалар визасини олиб ўқиш учун мамлакатга келган.
XS
SM
MD
LG