Линклар

logo-print

Номзод президентнинг ташқи сиёсатидан ўзини узоқлаштирди

  • Ҳасанжон

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлиши кутилаётган Жон Маккейн ташқи сиёсат бобида мўътадил қарашлар билдира бошлади.

Чет элга бир ҳафталик сафари давомида Жон Маккейн АҚШ иттифоқлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга чақириб, Америка халқаро саҳнада якка ўзи етакчилик қила олмаслигини айтди.

Дунё сиёсати бўйича Лос-Анжелес шаҳрида 26 март куни ўтказилган халқаро анжуманда қилган чиқишида Жон Маккейн АҚШ президенти Жорж Буш сиёсатининг асосини ташкил этган бир томонламаликдан ўзини четга олди. Маккейн америкаликлар “инсоният фикрига қулоқ солиши кераклиги”ни таъкидлади.

“Бизнинг буюк қудратимиз қаерда, қачон нимани хоҳласак, шуни қилишимиз мумкинлигини англатмайди. Биз ўз мақсадимизга эришишимиз учун ақл ва заковат билан иш юритишимиз лозим. Биз бошқалар фикрига эшитишимиз керак. Биз ўзгалар фикрини эшитишимиз ва демократик иттифоқчиларимизнинг иродасини ҳурмат қилишимиз лозим”,– деди сенатор Жон Маккейн.

У нутқининг охирида Ироқ масаласига тўхталиб, Ироқ тинч, барқарор ва демократик давлат бўлмасидан Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш “сурбетларча хоинлик” бўлишини билдирди. У Россияни кескин танқид қилиб, Москва билан қатъий муносабатда бўлиш керак, дея фикр билдирди.

“Financial Times” газетасининг халқаро ташқи сиёсат бўйича таҳлилчиси Анатол Лиевен фикрича, агар Маккейн АҚШ президенти этиб сайланса, Европанинг илтимосига кўра, у ўз сиёсатини ўзгартириши мумкинлигига далил йўқ.

А.Лиевен Маккейнни ашаддий консерватор ва Ироқни озод қилиш қўмитаси асосчиси бўлган Ренди Шеунеманни ташқи сиёсат бўйича бош маслаҳатчи қилиб олгани учун кескин танқил қилди. Р.Шуенеман Маккейн ҳам президент Буш сингари “радикал Исломга қарши кураш” дунё муаммоси, деган қарашда эканини айтган эди.

Агар Маккейн президент этиб сайланса, у уруш оловини ёқувчи бўладими ёки дипломат бўладими? Ёхуд кўп томонлама ёки бир томонлама сиёсат юритадими?

Вашингтондаги Янги Америка тадқиқот маркази таҳлилчиси Стив Колл бу саволга: “Ғоявий нуқтаи назардан у мураккаб арбоб. Кенг фикр юритадиган бўлсам, уни Буш мамуриятида фикрлари асосий рол ўйнаган ашаддий консерваторлардан ажратиш қийин. У доим мустақил бўлган ва фақат ашаддий консерваторлар йўлидан юрмай, доим барча яхшилакни ўзида жамлаб келган интернациолалист бўлган. Унинг фикрини олдиндан билиш қийинлигининг сабабларидан бири ашаддий консерваторлар билан иттифоқда бўлиб Ироқ урушини муросасиз қўллаб келганидир”,– деди.

Стив Колл фикрича, агар Маккейн президент этиб сайланса, унинг маъмурияти Россияга нисбатан АҚШнинг собиқ президенти Роналд Рейган юритганидан қатъийроқ сиёсат юритиши мумкин.
XS
SM
MD
LG