Линклар

Машъала Хитойга топширилди


Афинада ўтказиладиган маросимда Греция Олимпия машъаласини Хитойга топширди. Машъалани топшириш тадбири 1886 йилда биринчи Олимпия ўйинлари ўтказилган Мармар стадионда ўтказилди.

Маросим олдидан ўйингоҳ атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунга шанба куни Хитойнинг инсон ҳуқуқларини бузаётгани ва Тибетдаги намойишларни куч билан бостирганига қарши ўтказилган норозилик акциялари сабаб бўлди.

Олимпия машъаласи 31 март куни Пекинга махсус самолётда етиб боради.
XS
SM
MD
LG