Линклар

Зимбабведаги сайловдан кейин овозлар санала бошлади


Шанба кунги президент сайловида олтинчи марта давлат раҳбарлигига даъво қилаётган президент Роберт Мугабе ўзининг қарийб ўттиз йиллик ҳукмронлиги даврида биринчи марта жиддий рақобатга дуч келди.

“Рейтер” агентлиги хабарига кўра, мухолифатдаги «Демократик ўзгаришлар учун ҳаракат» партияси сайловда ғалаба қозонганини даъво қилмоқда. Шанба овоз беришида қатнашган мухолифат партияси ўз номзоди Морган Тсвангари тарафдорлари кўпроқ бўлган минтақаларда қатъий ғалаба қозонгани ва Мугабени қўллаб-қувватловчи минтақаларда сезиларли ютуқларга эришганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG