Линклар

Муросали президент танланиши керак


Сурияда учрашаётган Араб давлатлари етакчилари Байрут расмийларини Ливандаги сиёсий бўҳронга якун ясаш учун ўзаро муросага имкон берувчи президентни танлашга чақирди.

Якшанба куни якунланган саммитда қабул қилинган резолюцияда, шунингдек, Ливанда миллий бирдамлик ҳукумати тузилиши кераклиги ҳам таъкидланади.

Дамашқда ўтказилган Араб давлатлари лигаси саммитини Саудия Арабистони, Миср ва Иордания етакчилари бойкот қилди. Бу давлатлар Сурияни Ливандаги бўҳроннинг сабабчиси, дея атаб, саммитга ўртамиёна мулозимларни юборди. Сурия бу айбловларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG